что значит мен сени севаман
Мен сени севаман демай севаман севги хакида шеър
Мухаббатинг бўғзим кўйдиргувчи чўғ,
Бир сени ўйласам олам бўлар йўқ,
Ишқинг юрагимга санчиб синган ўқ,
Мен сени севаман демай севаман.
Суйган бандасига ишқ насиб этган,
Севги достонлари кўп донғи кетган,
Нетай пешонамга шундайи битган,
Мен сени севаман демай севаман.
Вужудимни ўртар ишқ олов ёқиб,
Алам тиш қайрайди, эшигим қоқиб,
Азоблардан қутқар бир қиё боқиб,
Мен сени севаман демай севаман.
Сен табассум қилсанг кулганим ўша,
Чегарасиз бахтга тўлганим ўша,
Агар кўнглинг қолса ўлганим ўша,
Мен сени севаман демай севаман.
Сен билан гўзалдир дақиқа, оним,
Боқиши умримга кўрк берган жоним,
Севаман демоққа йўқдир забоним,
Мен сени севаман демай севаман.
Сугинч азобига беролмай бардош. Баъзан гудак каби йиглаб коламиз. Уйкусиз кузларга келганида ёш. Севгининг кучига койил коламиз.
Кўзлар кўзга яна нигорон, Бошга тушди бешафқат ҳижрон. Муҳаббатга йўлдош имтиҳон, Юрагингда мени олиб кет.
Тушларимда қўлингни тутар қўлим, Таъбирини ўйлаб ёмон ичикдим. Мени узоқ кутган эдинг севгилим, Афсусдаман, йигирма йил кечикдим.
Мени «сев»деб қилмайман талаб. Мажбурий севишга йўқ менда хавас. Фақат ўлганимда кўздаги ёшинг. Томчи бўлиб оқсин юзингда бирпас.
Нега севдим азоб берсада. Нега севдим қайғу берсада. Юрак санаб тоймас севгилим. Нега севдим юрак ўлсада.
Кимнидир согиниб ёлгиз колганингда, Сени севганларим ёдинга тушсин. Кисматинг олдида ожиз колганда, Мени куйганларим ёдинга тушсин.
Бир нигох ташлаб кунглимни олдинг. Шу нозик кунглимга Севгини солдинг. Кечалари ухлолмам уйкумни буздинг. Энди узингдан кур БАЛOГА КOЛДИНГ.
Севги тарихи достони узун, Не килай, бу достон адо булмаса. Севги севги эмас, бир дил севса-ю Узга бир юракдан садо булмаса.
Саодат сўқмоғин излайин узоқ, Сен бахтинг йўлидан тоймасанг бўлди. Менга кўп кўринди севгидан қийноқ, Сен ишқнинг сурурин қўймасанг бўлди.
Севмасдан севгини киламиз хавас, Чин севги учун чирой керакмас. Oк юзу, кора кош булиши шартмас, Чин мухаббат учун юрак булса бас!♥️.